Одесса электр транспортисиз қолди

Олам

image

Одесса шаҳар электр транспорти электр энергиясига янги чекловлар туфайли ишни тўхтатди. Бу ҳақда шаҳар кенгаши маълум қилди.

"Электр энергияси лимити пасайтирилиши муносабати билан жамоат электр транспорти ўз ишини якунламоқда. Ҳаракатланувчи таркиб депога қайтмоқда", дейилади шаҳар ҳокимлигининг Telegram каналида.

14 январь куни эрталаб “Укрэнерго” миллий энергетика компанияси мамлакатнинг 11 вилоятида электр энергияси истеъмоли чегарасидан ошиб кетгани, шу сабабли фавқулодда электр таъминотида узилишлар кузатилгани ҳақида хабар берган эди.

Маълумот учун, Россиянинг ракета ҳужумлари оқибатида давлатдаги барча йирик гидро ва иссиқлик электр станциялари зарар кўрган. Шаҳарларда чироқ ўчиши ҳолатлари ҳамон давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Одесса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг