Одамларни катта пулга чув туширган AIF платформаси бўйича жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида, айниқса, оммалашган AIF платформасининг фаолияти ўрганилди ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси маълум қилди.

Билдирилишича, бугун, 3 сентябрь куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига бир гуруҳ фуқаролар томонидан қилинган мурожаатга асосан, ижтимоий тармоқлардаги AIF платформасининг фаолияти ўрганилган. Ўрганиш жараёнида ушбу платформа айни пайтда ўз фаолиятини номаълум сабабга кўра тўхтатгани ва мурожаат қилувчи шахсларга жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилгани маълум бўлган.

Шундан келиб чиқиб, мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-1-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари (Пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, жиноий ҳодисани ва жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш, шунингдек, тергов жараёнини тез ва сифатли амалга ошириш мақсадида вилоят ички ишлар органларининг малакали терговчиларидан иборат тергов гуруҳи тузилди.

“Ҳозирда тергов гуруҳи томонидан мазкур жиноят иши доирасида жабрланувчилар сони ва уларга етказилган зарар миқдорини аниқлашга киришилган. Шу боис, ушбу платформа оқибатида моддий зарар кўрган шахслардан Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига мурожаат қилишларини сўраймиз. Мурожаат учун телефон: 62 224-56-81; 62 224-56-85”, дейилади хабарда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм AIF

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made