Одамлар тўпланган жойга борманг – Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Олам

image

Россиядаги Ўзбекистон фуқароларидан мамлакатдаги турли рухсат берилмаган намойишларда иштирок этмаслик сўралмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги шундай чақириқ билан чиқди.

“Баъзи ижтимоий тармоқларда Россия Федерацияси ҳудудларида давлат расман рухсат бермаган оммавий намойишлар ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан бундай оммавий намойишларда иштирок этмасликни, Россия Федерацияси қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўрайди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Россиядаги “Баҳор” ёшлар ҳаракати Владимир Путиннинг қисман сафарбарлик эълон қилишига жавобан мамлакат бўйлаб намойишлар ўтказишга чақирди.

Маълумот ўрнида, бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг