Россияликлар “ўлимга қарши” намойишга чиқмоқчи
Олам
−
21 Сентябрь 2022
15685“Баҳор” ёшлар демократик ҳаракати россияликларни Россия Президенти Владимир Путин томонидан эълон қилинган қисман сафарбарликка қарши бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишига чақирмоқда. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар бермоқда.
“Минглаб рус эркаклари - оталаримиз, укаларимиз ва эрларимиз урушнинг гўшт майдалагичига ташланади. Улар нима учун ўлишади? Нега оналар ва болалар кўз ёшларини тўкадилар? Путин саройи учунми?!”, деб норозилик билдирган ҳаракат фаоллари.
Ҳаракат фуқароларни “Қабрлар йўқ!” деб номланган умумроссия намойишида қатнашишга чақирган.
Қайд этилишича, намойишлар бугун, 21 сентябрь куни рус маҳаллий вақти билан соат 19:00 да Россиянинг барча шаҳарлари марказларида ўтказилади.
“Ҳар куни сафарбарлик зарурлиги ҳақида қичқираётган депутатлар ва амалдорлар ўзларининг иссиқ курсиларида тирик қолишади. Биз уларни сафарбар қилиш ва Украинага жўнатиш керак деб ҳисоблаймиз. Улар носоғлом фикрлари учун ўлишсин ва оддий йигитларни ўлимга жўнатмасин ", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин бугун, 21 сентябрь куни Россияда қисман ҳарбий сафарлик эълон қилди.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси