Одамлар Роналдуни “ақлдан озган” деганди – Неймар

Спорт

image
0:00
0:00
download

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду ва Франциялик Бенземанинг Саудия чемпионатида тўп тепиши, Неймарнинг фаолиятини “Ал-Ҳилол”да давом эттиришига туртки бўлган. Бу ҳақда бразилиялик футболчи “Ал-Ҳилол” жамоасининг YouTube саҳифасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Юлдуз футболчиларнинг Саудияга ўтишини Криштиану Роналду бошлаб берди. Унинг ўша вақтда Саудия чемпионати кучли лигалардан бирига айланади, деб айтган гапларига кўпчилик томонидан эътироз билдирилганди. Ҳатто одамлар уни “ақлдан озган” деганди. Саудияда Роналду ва Бенземанинг борлиги “Ал-Ҳилол”нинг таклифини қабул қилишимга кучли таъсир кўрсатди. Саудия Лигаси тез орада янада ривожланади”, дейди Неймар.

“Ал-Ҳилол”да Неймар ПСЖдагидан 6 баробар кўпроқ маош олади.  2 йил давомида бразилиялик футболчи янги клубида тижорий шартномалардан ташқари 200 миллион еврога яқин маблағ ишлаб олади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ал-Ҳилол” бразилиялик футболчига ақл бовар қилмайдиган даражадаги қулайликлар яратиб бериши хабар қилинганди. Саудияда 3 та автомобиль ва 25 хонали уй Неймар ихтиёрига топширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Криштиану Роналду Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг