Одамлар 7 йилга сайланган Мирзиёевдан нима кутяпти?
Бу қизиқ
−
11 Июль 2023
9152Жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови бўлиб ўтди. Сандиқлар очилди, натижалар эълон қилинди. Ғолиб эса аниқ – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев. Хўш, фуқаролар ўзлари сайлаган президентдан нима кутмоқда? Улар қайси соҳаларда ўзгариш бўлишини истайди? QALAMPIR.UZ худди шундай саволлар билан одамларга микрофон тутди.
Сўровномада иштирок этган фуқароларнинг кўпчилиги кейинги етти йилда асосан ёшлар масаласига кўпроқ эътибор берилишини, кам таъминланган оилаларга имтиёзли уй-жой ажратилишини, соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотлар бўлишини кутмоқда.
“Соғлиқни сақлаш, таълим каби йўналишларда ўзгариш бўлиши керак. 12 ёшгача бўлган болаларга текин жамоат транспортидан фойдаланиш имконияти берилсин, мусиқа ҳамда спорт каби йўналишларда улар эркин бўлсин. Бу борада кўп жойда ёзганман, лекин ҳеч қачон бу масалага эътибор берилмаган. Бундан ташқари, соғлиқни сақлашда ёши катталар ва болалар учун алоҳида эътибор керак”, дейди сўровнома иштирокчиларидан бири.
Шунингдек, сўровномада иштирок этган фуқаролар орасида янги сиёсий ўзгаришлар бўлишини кутаётганлар ҳам топилди.
“Мен янги сиёсий ўзгаришлар бўлишини ҳамда партияларнинг сиёсий фаоллигини кутяпман. Кўпроқ таълим соҳасида ўзгариш бўлишини хоҳлар эдим. Менимча, таълим соҳасида ўзгариш бўлмасдан туриб, давлатни ривожлантириб бўлмайди. Бизда ҳозир жуда кўп соҳаларда кадрлар муаммоси бор. Мисол учун, энергетика соҳасида ҳам, таълимда ҳам, нефть ва газни қайта ишлаб чиқариш соҳаларида ҳам кадрларни кўпайтириш керак”, дейди у.
Бундан ташқари, мазкур сўровномада фуқаролар томонидан олдинги сиёсий жараёнлар давом этишини, ҳамма соҳа бирдек ривожланаётганини айтганлар, ҳеч қандай ўзгариш бўлишини истамаганлар ҳам бор.
“Албатта, сайловдан кейин ҳозирги ислоҳотларни тўғри давом этишини хоҳлаймиз. Президентимизнинг ҳозирда олиб бораётган ислоҳотларига тўлиқ қўшиламиз”, дейди яна бир фуқаро.
Албатта, фуқаролар орасида камерадан қочган, гапиришни истамаганлари ҳам кўп. Бу эса мамлакатдаги сўз эркинлигига муносабат қай даражада эканлигидан далолат беради.
LiveБарчаси