“Очиғини айтинг!” – Коронавирус сабаб Хитой АҚШдан тушунтириш сўради
Олам
−
13 Март 2020
21077AҚШ ҳарбийлари коронавирусни Уханга олиб келган бўлишлари мумкин. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзянь маълум қилган.
"Очиғини айтинг! Маълумотларингизни эълон қилинг! AҚШ бизга тушунтириш бериши керак", деб ёзди хитойлик дипломат Twitter’даги ўз саҳифасида.
Бу билан Чжао Лицзянь Американинг Касалликлар назорати маркази раҳбари Роберт Редфилднинг АҚШда одамлар гўёки шамоллашдан ўлгани, кейин эса уларда коронавирус аниқланган бир нечта ҳолат юз бергани ҳақидаги баёнотига изоҳ берган.
Айни дамда Хитой иқтисоди яна қаддини тута бошлади.
Масалан, Хубэй провинциясидаги йирик корхоналарнинг 95 фоизи ишга тушди, ходимларнинг 80 фоизи ишларига қайтган. Ўрта ва кичик бизнес фаолиятининг қайта тикланиши эса 60 фоизга етган.
Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 135 801 нафардан ошди. 4974 киши ундан вафот этди. 70 352 нафар бемор шифо топди.
Хитойда 80813 нафар бемор коронавирусга чалинган бўлса, ундан вафот этганлар сони 3176 га етди. АҚШда бу кўрсаткич мос равишда 1336 - 36 нафарни ташкил этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь