Оч қоринга нималарни истеъмол қилиш мумкин эмас?
Саломатлик
−
21 Август 2021
14970Қаҳва, цитрус мевали шарбатлар, ширин газланган ичимликлар ва ўткир зираворларни оч қоринга истеъмол қилмаслик керак. Бу ҳақда шифокор-диетолог, нутрициолог Анна Белоусова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, кофеин иштаҳа йўқолишига сабаб бўлади, шунинг учун қаҳвани нонуштадан кейин бироз вақт ўтгач, истеъмол қилиш яхшироқ.
Шунингдек, куннинг бошида ўткир зираворлар ва соуслардан воз кечиш керак, акс ҳолда гастрит ёки ошқозон яраси пайдо бўлиш хавфи ортади.
“Эрталаб хантал, хрен ёки саримсоқли зираворлар суртилган бутерброд ейиш мумкин. У тетиклантириш, уйғонишга ёрдам бериш билан бир қаторда, гастритга ҳам тўғри йўл ҳисобланади”, деган Белоусова.
Шунингдек, у газли сув, айниқса, ширин сув оч қоринга зарарли эканини таъкидлаган. Оч қоринга газли сувни тез-тез истеъмол қилиш ошқозон-ичак тракти касалликларига, масалан, ошқозон яраси ва гастритга олиб келиши айтилган.
Бундан ташқари, Белоусова цитрус мевали шарбатлар истеъмол қилишга эътибор қаратган. Диетологнинг тушунтиришича, ушбу шарбатларни тўлиқ нонушта билан бирлаштириш керак, акс ҳолда улар овқат ҳазм қилиш тизимидаги бузилишларга олиб келади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь