Обод маҳаллада “темир дафтар”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари бўлмаслиги керак – Президент

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти. 

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев ҳақиқатан обод маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қамраб олувчи “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари бўмаслиги кераклигини таъкидлади.

“Бир нарсани барча ҳудуд ва сектор раҳбарлари аниқ тушуниб олиши зарур. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” деганда, нафақат уларнинг йўллари ёки маҳалланинг қиёфаси яхшиланиши, балки у ердаги аҳолининг даромади кўпайиши, ижтимоий соҳа объектлари тўлиқ ишлаши, бир сўз билан айтганда, т́анланган маҳалла ҳар томонлама обод бўлиши керак.

Энг асосийси, ҳақиқий обод маҳаллада “темир дафтар”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари бўлмаслиги лозим”, дейди Президент.

Бунинг учун, лойиҳаларни ишлаб чиқишда қишлоқ ва маҳалла аҳолиси ҳамда тадбиркорлар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш орқали, улар иштирокини таъминлаш, бунда ободончилик билан бир қаторда, янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш объектларини барпо этишни ҳам инобатга олиш зарур экани таъкидланди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари “бир марталик иш”га айланиб қолмаслиги, қилинган ҳар бир сўм инвестиция, одамларимизѓа уч баравар кўп фойда келтириши, уларнинг даромадини ошириши лозим”, дейди Президент Мирзиёев.

Йиғилишда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари “бир марталик иш”га айланиб қолмаслиги, қилинган ҳар бир сўм инвестиция, одамларимизѓа уч баравар кўп фойда келтириши, уларнинг даромадини ошириши лозим экани қўшимча қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Обод қишлоқ Обод маҳалла

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг