Обамеянг “Марсель” клуби билан келишиб олди
Спорт
−
19 Июль 2023
1997Англиянинг “Челси” клуби собиқ ҳужомчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Франциянинг “Марсель” жамоаси билан келишувга эришди. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо маълум қилди.
Унга кўра, бугун, 19 июль куни габонлик 34 ёшли форвард “Марсель” билан 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. Эндиликда томонлар 2026 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган шартнома имзолайди.
Англия клуби ҳужумчи билан боғлиқ харажатлар учун йил давомида қарийб 12 миллион евро сарфлагани ва Обамеянгнинг “Transfermarkt” порталидаги тахминий нархи 4 миллион евро эканлигига қарамай, “Челси” эркин агентни Франция клубига текинга бериб юборади.
Маълумот учун, 34 ёшли габонлик 2022 йилнинг 1 сентябрида “Барселона”дан 15 миллион евро эвазига “Челси”га трансфер қилинган. У 2022/2023 йилги мавсумда АПЛда 15 ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 1 та гол урган.
LiveБарчаси