Обама, Клинтон ва Сандерс кейинги йил Трамп Президент бўлишини хоҳламайди
Олам
−
29 Апрель 2020
5542Собиқ АҚШ президентлигига номзод ва АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон 2020 йилги президентлик сайловларида амалдаги мамлакат Президенти Дональд Трамп ғолиб бўлишини хоҳламайди. Клинтон хоним сайловларда номзод Жо Байденни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Клинтон коронавирус инқирозининг аёлларга таъсирига бағишланган очиқ онлайн йиғилишда сайловда кимни қўллаб-қувватлашини расман эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, у нафақат Байденни Президент сифатида қўллаб-қувватлайди, балки унга ушбу президентлик сайловида муҳим масалаларда курашишда ёрдам беради.
У ушбу номзодликни қўллаб-қувватлаган бир қатор демократик сиёсатчилардан бири бўлди. Илгари АҚШ президентлигига номзод бўлган сенатор Элизабет Уоррен жорий йилнинг 15 апрель куни Байденни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Шунингдек, 14 апрель куни сенатор Берни Сандерс, бир неча ой аввалги ўзининг собиқ рақиби Байденни қўллаб-қувватлаётганини эълон қилди. Бундан ташқари АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама ҳам Жо Байденни қўллаб-қувватлаган.
Forbes маълумотларига кўра, Байденнинг рейтинги амалдаги Президентникидан юқори. Америкаликларнинг ярмидан кўпи унга овоз беришга тайёр. Унинг сайловолди кампанияси жинсий зўравонлик ҳақидаги айбловлар фонида ўтмоқда. Байденнинг собиқ ёрдамчилари унинг номақбул хатти-ҳаракатлар қилгани устидан даъво қилмоқда.
LiveБарчаси