Обама даврида муҳим лавозимда ишлаган аёл АҚШнинг БМТдаги доимий вакили бўлди 

Олам

image

АҚШ Сенати давлатнинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий вакили лавозимига Линда Томас-Гринфилд номзодини маъқуллади. 

Томас-Гринфилд жорий йилнинг январь ойида янги раҳбариятни тарк этган Келли Крафт ўрнини эгаллади. 

Маълумот ўрнида, Линда Томас-Гринфилд 68 ёшли америкалик дипломат. 

У АҚШнинг 44-Президенти Барак Обама даврида Давлат котибининг Африка масалалари бўйича ёрдамчиси бўлган. 

Аввалроқ, АҚШ Конгресси Сенати Обама даврида вазир бўлган Том Вилсакни мамлакатнинг Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тасдиқлагани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Томас-Гринфилд

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар