АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди. У Обама даврида шу лавозимда бўлган 

Олам

image

АҚШ Конгресси Сенати Том Вилсакни мамлакатнинг Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тасдиқлади. Овоз бериш жараёни қонун чиқарувчи ҳокимият юқори палатаси веб-сайтида трансляция қилинган. 

Таъкидланганидек, унинг номзодини қўллаб 92 нафар сенатор овоз берган, етти киши унга қарши овоз берган. 

Қайд этилишича, яқин орада АҚШнинг янги Қишлоқ хўжалиги вазири Вилсак қасамёд қабул қилади. 

Маълумот ўрнида, Вилсак 2009 йилдан 2017 йилгача, яъни, Американинг 44-Президенти Барак Обама даврида ҳам АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазири бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Том Вилсак

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар