Обама АҚШ ва НАТОдан Украинага нисбатан очиқ ва ҳалол бўлишни сўради

Олам

image

Вашингтон маъмурияти Украинанинг ҳарбий ёрдами чегараларини аниқ белгилаши керак. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама (2009-2017) “Pod Save America” подкасти бошловчиларига берган интервьюсида билдирди. 

Американинг собиқ раҳбарига кўра, АҚШ расмийлари украиналикларга қанчалик узоққа боришлари, қандай ён беришлари кераклиги ва ҳоказоларни айтмаслиги керак.  

“Уларнинг иттифоқчилари сифатида биз уларга молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиш, разведка маълумотларини алмашишимиз муҳим”, дея давом этди Обама. 

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Америка нима қила олиши ва қила олмаслиги ҳақида очиқ ва ҳалол бўлиши керак. 

“Биз – АҚШ, НАТО ва бошқалар – Россия ва Украина ўртасидаги можаро Россия ва АҚШ, НАТО ўртасидаги можарога айланиб кетиши хавфини ҳисобга олган ҳолда ўзимиз белгилашимиз керак бўлган чегаралар мавжуд”,  деди Америка маъмуриятининг собиқ раҳбари.  

Шу билан бирга, у Вашингтоннинг Киевни қўллаб-қувватлаш чегаралари қаерда бўлиши кераклиги ҳақида гапириш учун етарли маълумотга эга эмаслигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барак Обама Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг