ОАВни ҚҚСдан озод қилиш мақсадга мувофиқ эмас – Ўсаров

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун маҳаллий оммавий ахборот воситалари қўшимча қиймат солиғидан озод қилинса-да, қачондир бу имтиёз барибир бекор қилинади. Шунинг учун ОАВга бошқа имтиёзлар бериш керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси бугун, 23 сентябрь куни “Ўзбекистонда журналистларнинг ҳуқуқий ҳимояси: муаммо ва ечимлар” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида айтиб ўтди, деб хабар берди QALAMPIR.UZ мухбири.

“Оммавий ахборот воситаларини қўшимча қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёз бериш бошқа давлат тажрибаларида кузатилмаяпти. Бугун ОАВга ҚҚСдан озод қилиш имконини берсак, эртага уни олдига бошқа соҳалар ҳам кириб келиши мумкин. Кейин уларнинг кўпайиши ОАВ учун берилган имтиёзни бекор қилишга сабаб бўлади. Бу шахсий фикрим, ушбу масалада бошқачароқ ёндашувни илгари суриш керак. ҚҚСдан озод этиш эмас, балки уларга бошқача кўринишдаги имтиёзни тақдим этиш мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки қўшимча қиймат солиғи имтиёзи қачондир бекор бўлиши мумкин”, дейди Олимжон Ўсаров.

Шунингдек, Журналистлар ижодий уюшмаси раиси қонунчиликка ОАВни қўллаб-қувватлайдиган муайян норма киритилиши кераклигини айтиб ўтди.

“Биз қонунчиликда ОАВни моддий қўллаб-қувватлайдиган муайян норма топишимиз керак. Хабарингиз бўлса, 2007 йил оммавий ахборот воситаларини моддий қўллаб-қувватлайдиган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган эди, лекин ҳанузгача бу қонун имзоланмаган”, дейди уюшма раиси.

Аввалроқ, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров Ўзбекистон Президенти қарорида белгиланганига қарамай Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳанузгача ташкилотга бино ажратмагани сабаб ундан хафа эканини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг