ОАВга сиздирилган маълумотлар Украина армиясининг режаларини бузади – Подоляк
Олам
−
29 Июль 2023 7329 2 дақиқа
Ғарб давлатлари маъмуриятларида мунтазам равишда содир бўладиган Украина қўшинларининг ҳаракат режалари ҳақидаги маълумотларнинг сизиб чиқиши жанговар ҳудуддаги вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда ва Киевнинг режаларини пучга чиқармоқда. Бу ҳақда Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк "24" телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
“Улар ҳар доим халақит қилади. Биз олдинга югурмасликка ҳаракат қиламиз ва воқеадан кейин Бош штабдан маълумот берамиз. Лекин улар сериал суратга олмоқда”, дейди у Пентагон каби манбаларга таянган таҳлилий нашрлардаги мақолаларнинг таъсири ҳақида гапирар экан.
Подоляк аноним манбалар яширин бўлишни бас қилишини исташини айтган.
“Маълумотларни тарқатаётган ким? Барча нотўғри ўйланган баёнотлар Украина мумкин бўлганидан анча юқори ҳақ тўлашига олиб келади”, дея шикоят қилган украиналик расмий.
Шунингдек, Подоляк Киев ҳамкорлари Россияга нисбатан қаттиққўллик кўрсатмаётганини ҳам қўшимча қилган.
“Урушнинг боришини изоҳламасалар яхши бўларди. Украина армияси қайси йўналишда кетиши айтилмаган. Тўғри фикр билдира олмайсизми, унда изоҳ бермаганингиз маъқул”, дея хулоса қилган Подоляк.
Айтиш жоизки, Украинада уруш бошланганидан бери Ғарб Россияга қарши санкциялар киритиб, Киевга қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб келмоқда. Ҳозирда Украинага йўналтирилган ҳарбий ёрдам миллиардлаб долларга баҳоланмоқда. Бироқ, Украина расмийлари бундан ҳам кўпроқ қурол-яроғ, шунингдек, ракеталар ва самолётларни топширишни бир неча бор сўраган. Киев, шунингдек, иттифоқчиларни етказиб бериш бўйича қарор қабул қилишда сустликда айблаган, бу эса, Украина расмийларига кўра, режалаштирилган қарши ҳужумни самарали бошлашга имкон бермаган.
Live
Барчаси