ОАВ: Twitter Clubhouse ижтимоий тармоғини сотиб олишга қизиқмоқда 

Технология

image
0:00
0:00
download

Сўнгги ойларда Twitter Clubhouse ижтимоий тармоғини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда "Bloomberg" хабар берган.  

Хабарга кўра, икки томон келишув шартларини муҳокама қилган, унга кўра Clubhouse 4 миллиард долларга баҳоланган. 

Айни пайтда эса музокаралар тўхтатилган, ҳозирча бунинг сабаби номаълум. 

Томонлар вакиллари ушбу маълумотга изоҳ бермаган. 

"Bloomberg" шу ҳафта бошида Clubhouse'нинг сармоядорлардан тахминан 4 миллиард доллар йиғиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берган. 

Агентликнинг таъкидлашича, Twitter билан музокаралар муваффақиятсизликка учрагандан сўнг, компания ушбу миқдордаги маблағни олишнинг бошқа усулларини топишга уриниб кўрган бўлиши мумкин. 

Иштирокчиларнинг овозли алоқасини таъминлайдиган ва онлайн тарзда радио-шоу ташкил этишга имкон берадиган Clubhouse ижтимоий тармоғи бор-йўғи бир йилдан бери мавжуд, аммо у шу фурсат ичида таниқли бизнесменлар ва Голливуд юлдузларининг қизиқишини уйғотишга муваффақ бўлган. 

Катта ижтимоий тармоқлар, шу жумладан, Twitter аллақачон унинг муқобилларини ишлаб чиқаришни бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Twitter Clubhouse

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг