ОАВ: Туркия қўшинлари Идлибдаги кузатув пунктини тарк эта бошлади

Олам

image

Туркия қўшинлари Ҳукумат кучлари қуршовида Суриядаги Идлиб вилоятининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Аз-Зурба шаҳридаги кузатув пунктини тарк эта бошлади. Бу ҳақда бугун, 10 декабрь куни ТАСС нашри хабар берди.

Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида бир неча турк кузатув пунктлари қолган, уларнинг барчаси Сурия армияси томонидан ўраб олинган. 2018 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган Сочи келишувларида туркиялик ҳарбийлар томонидан Сурияда 12 та кузатув пунктлари ташкил этилиши назарда тутилганига қарамай, Туркия асосан Идлиб ва Алеппо вилоятларида 50 та мана шундай постларни ташкил этди, дейилади хабарда.

Кейинчалик уларнинг бир нечтаси Сурия армияси қуршовида бўлганидан кейин турк аскарлари томонидан тарк этишга мажбур бўлган. Маълумотларга кўра, турк аскарлари постни бир нечта юк машиналарида тарк этган. Аз-Зурба пости Сурия Ҳукумати уруш бошиданоқ хавфсизлигини таъминлашга интилган стратегик Алеппо-Дамашқ автомагистрали яқинида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия аэрокосмик кучларининг Суриянинг Идлиб вилоятига уюштирган авиазарбалари оқибатида исломий гуруҳларнинг 50 дан ортиқ жангариси ўлдирилгани ва ўнлаб одамлар яралангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия Идлиб

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг