ОАВ фаолиятига цензура ўрнатиш учун жавобгарлик кучайтирилади – Мирзиёев

Жамият

image

Аввалроқ, Олий Мажлис Сенатининг янги биносида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросими бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Маросимда сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади ва сўз эркинлиги ҳамда очиқлик сиёсати ҳақида гапирди. 

“Албатта, бундай очиқлик ва ошкоралик шароитида ишлаш, ўз фаолиятига нисбатан билдирилаётган танқидий фикрларни тўғри қабул қилиш эскича қолиплар билан яшаётган айрим амалдорларга ёқмаслиги ҳам мумкин. Лекин бундан қатъи назар, биз бу йўлни давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири деб биламиз ва уни изчил давом эттирамиз”, дейди Мирзиёев. 

Давлат раҳбари, шунингдек, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш учун амалдаги қонунчиликда жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилаётганини маълум қилди.

“Шу мақсадда амалдаги қонунчиликда давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш, цензура ўрнатиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва техник воситаларни улардан ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади”, дейди Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг