ОАВ фаолиятига аралашиш учун жавобгарлик Конститутцияга киритилади

Жамият

image

Оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақидаги норма эндиликда Конститутция билан мустаҳкамланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган қўшма йиғилишда маълум қилинди.

Унга кўра, давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини кафолатлайди, шунингдек очиқлик сиёсатини қатъий давом эттиришга қаратилган қоидалар мустаҳкамланади.

“Конституциямизга киритилаётган ушбу норма мамлакатимизда сўз ва ахборот эркинлигини  янада юксалишига, жамиятда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади”, дейилади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабарида.

Шунингдек, ҳукумат зиммасига ижро ҳокимияти органларининг ишида очиқлик ва шаффофликни, қонунийлик ва самарадорликни таъминлаш, уларнинг фаолиятидаги коррупция кўринишларига қарши курашиш, давлат хизматларининг сифатини ва очиқлигини ошириш чораларини кўриш вазифаси юкланаётгани қайд этилган.

Маълумот учун, амалдаги Конституцияга мувофиқ XV боб “Оммавий ахборот воситалари” деб номланиб, унга фақат битта – 67-модда киритилган. Унда эса фақат оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлаши, улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгар экани ҳамда цензурага йўл қўйилмаслиги белгиланган эди. Бироқ мамлакатда қонунай цензура чек қўйилган бўлсада айрим ташкилотлар томонидан оммавий ахборот воситалари ва журналистлар фаолиятига асоссиз аралиш ҳолатлари тез-тез учраб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

жавобгарлик ОАВ фаолияти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг