ОАВ: Байден Елизавета II билан учрашувда қатор хатоларга йўл қўйди

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден рафиқаси Жилл билан “Катта еттилик” саммитига Буюк Британия қироличаси Елизавета II дан кейин келиб, қироллик протоколини бузгани ҳақида хабар бергандик.

Маълумотларга кўра, Байден Буюк Британия қироличаси Елизавета II билан учрашувда яна бир қатор хатоларга йўл қўйган. Хусусан, Байденнинг Елизавета II ундан Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳақида сўраганини ошкор қилгани норозиликка сабаб бўлган.

“Қиролича аудиторияси қатъий равишда махфий ва унинг таркибини ошкор қилиш ишончни бузиш ҳисобланади. Президент Байден қиролича Россия ва Хитой раҳбарлари ҳақида сўраганини айтиб, ҳақиқатан ҳам бу қоидани бузди”, дея тушунтирган қироллик мутахассиси Ричард Фицуильямс. 

Бундан ташқари, Америка Президенти Британия қироличаси билан учрашганда қуёшдан сақловчи кўзойнагини ечмаган, бу ҳам протоколни бузиш ҳисобланади. 

“Агар сиз қиролича билан юзма-юз учрашсангиз, қуёшдан сақловчи кўзойнак ёки шунга ўхшаш нарсаларни тақмаслигингиз шарт, чунки кўз билан мулоқот қилиш жуда муҳимдир. Бу ерда сизнинг ким эканлигингиз аҳамиятсиз, ҳатто қироллик оиласи аъзолари ҳам қироллик шахслари билан учрашганда қуёшдан сақловчи кўзойнакларини ечиб олишади”, деган шаҳзода Чарльз ва унинг рафиқаси, Корнуолл герцогиняси Камилланинг собиқ бош хизматкори Грант Харрольд.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

871

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг