Оҳангаронда “Зил-130” юк машинаси ёниб кетди
Жамият
−
24 Январь 2021
5466Тошкент вилояти Оҳангарон туманида “Зил-130” юк автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 23 январь куни соат 15:00 ларда, Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар Амир Темур шоҳ кўчаси “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Ангрен-Тошкент” йўналишида 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Д.А. бошқарувидаги “Зил-1308 русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь