Оҳангаронда “Зил-130” юк машинаси ёниб кетди
Local
−
24 January 2021 6989 1 minute
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида “Зил-130” юк автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 23 январь куни соат 15:00 ларда, Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар Амир Темур шоҳ кўчаси “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Ангрен-Тошкент” йўналишида 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Д.А. бошқарувидаги “Зил-1308 русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September