Оҳангаронда ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида низо чиқди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Йўл-патруль хизмати ходимлари ва фуқаролар ўртасида тортишув юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқамаси ҳолат бўйича изоҳ берди.

Кеча, 1 октябрь куни Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи А-373а “Олмалиқ-Тошкент” автомобиль йўлининг 1-километрида ЙПХ ходими А.Караев томонидан KIA Carnival русумли автомобиль тўхтатилган. Машинани текшириш давомида транспорт воситасининг ён ойнаси рухсатсиз қорайтирилганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилаётган вақтда ушбу автомобиль йўловчиси ҳамда атрофда бўлган яна бир пиёда телефон орқали ҳолатни видеотасвирга олган.

ЙПХ ходими ушбу жараёнда йўловчига тасвирга олмасликни сўраб эътирозлар билдирган ва ўзаро тортишувли вазият юзага келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув давомида ЙПХ ходимининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Оҳангарон

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг