Оҳангаронда 800 тупга яқин дарахтлар ёниб кетди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги боғ ёқиб юборилгани, 1500 га яқин дарахтлар ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 25 март куни Оҳангарон тумани, “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи фуқаро  Р.С. томорқасида ободонлаштириш ишларини амалга ошириб, тўпланган қамиш ва хашакларни ёқиб юбориши оқибатида аланга маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёси муҳофаза зонаси ва туман захирасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонига ўтиб кетган. У ерда мавжуд мевали 41 туп жийда, 11 туп ёнғоқ ҳамда манзарали 678 туп кирчин ва 8 туп терак дарахтлари ёниб кетган. Оқибатда табиатга 459 миллион 657 минг сўм моддий зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди. Фуқаро Р.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Оҳангарон туман ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 22 туп манзарали дарахтни кесган уч киши 171 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Оҳангарон дарахтлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг