Оҳангарон тумани икки ҳудуд ҳисобига кенгайтирилади
Жамият 15 Февраль 11:22
3899
“Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Лойиҳага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри. Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон тумани чегаралари ўзгартирилади.
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон туманларининг маъмурий ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган чегараларнинг тавсифи ва график чизмасига асосан тасдиқланади.
Тошкент вилояти Оҳанагон тумани таркибига ўтказилаётган Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар 27-Ҳамза сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг депутати Бандаренко Виктор Михайлович Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг депутати ҳисобланади.