Оҳангарон тумани ҳокими лавозимидан озод этилиши кутиляпти

Жамият

image

Айни пайтда Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда туман ҳокими Абдувоҳид Тўхтабоевич Турдибоев, прокурори, солиқ инспекцияси бошлиғи, Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган. Айни вақтда кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов маъруза қилмоқда.

Вилоят ҳокими ўз сўзида кейинги вақтларда Оҳангарон туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантиришда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, шунинг баробарида, амалга оширилган бир қатор лойиҳалар бўйича фикр билдирди.

Маълумот учун, Абдувоҳид Турдибоев 2019 йилнинг 12 июнидан бери Оҳангарон туманини бошқариб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг