Оҳ, метро! Тошкентда яна метро тўхтаб қолди
3-саҳифа
−
23 Февраль 2022
7443Бугун, 23 февраль куни Тошкент метрополитенининг “Минг ўрик”, “Юнус Ражабий” ҳамда “Абдулла Қодирий” бекатларида поездлар 30-40 дақиқа тўхтаб қолди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири маълум қилди.
Таъкидланишича, воқеа тахминан соат 13:30 дан 14:10 гача бўлган вақт оралиғида юз берган. Айни метро поезди тўхтаб қолган вақт талалабаларнинг ўқишдан қайтишига тўғри келган. Оқибатда ер остида одамлар “тўда”си пайдо бўлган.
Ҳолат юзасидан, Тошкент метрополитени Матбуот хизмати изоҳ беришича, “Абдулла Қодирий” метро бекатида 65-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик аниқлангани сабаб ушбу бекатда йўловчилар туширилган.
Шундан сўнг, “Юнус Ражабий” бекатида ҳаракатланаётган 62-сонли поезд ҳам йўловчиларни бекатда қолдириб, 65-маршрутни депо томон ҳаракатлантирган.
“Соат 14:10 дан бошлаб поездлар қатнови доимий график асосида ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, “Космонавтлар” бекатида ҳаракатланаётган 34-сонли ҳаракат таркибида ҳам носозлик кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент метросида 2021 йил мобайнида метро поездларининг ҳаракат вақтида тўхтаб қолиши, манзилга етмай йўловчиларни тушуриб юбориши ёки юриб кетаётган поезд эшикларининг очилиб кетиши каби ҳолатлар рўй берган эди.
LiveБарчаси