Метронинг “Космонавтлар” бекатида ёнғин содир бўлгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
23 Декабрь 2021
6905Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг “Космонавтлар” бекатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича “Тошкент метрополитени” ДУК Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га изоҳ берди.
Қайд этилишича, бугун, 23 декбарь куни соат 12:15 да Шайхонтохур тумани “Космонавтлар” метро бекати ичида ҳаракатланиб кетаётган 4 та вагондан иборат таркиб(состав)нинг 3-вагонида техник сабабларга кўра сақлагич (предохранитель) куйганлиги ёки тормоз колодкаси сиқиб қолганлиги тахмин қилинмоқда.
Воқеа жойида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Носоз вагон - таъмирлаш учун ДЕПОга юборилган.
Шунингдек, воқеа жойига шаҳар ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган.
Таъкидланишича, жабрланганлар йўқ, бахтсиз ҳодиса рўй бермаган.
Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилган, метро одатий иш режимида ишламоқда.
LiveБарчаси