Нурсултон Рўзибоев Ўзбекистонга қайтди
Спорт
−
03 Апрель
7137Бугун, 3 апрель куни UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев Ўзбекистонга қайтиб келди.
31 март куни ташкилотдаги иккинчи жангида америкалик Седрик Дюмани 1-раунддаёқ техник нокаутга учратган Рўзибоевни Тошкент халқаро аэропортида кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ қарши олди.
30 ёшли спортчи QALAMPIR.UZ'га келгуси режалари ҳақида айтиб ўтди.
"Тез орада UFC'даги навбатдаги жангим санаси ва рақибим аниқ бўлади. Агар кейинги жангимдан ҳам жароҳатсиз чиқсам катта эҳтимол билан БААда ўтказиладиган UFC турнирида иштирок этаман", дейди Рўзибоев.
Шунингдек, Рўзибоев нима учун ғалаба қозонган бўлса ҳам, ўз вазнида рейтингнинг кучли ўн бешталигига киритилмаганига изоҳ берди.
"Рейтингда топ-15'га киришим учун жадвалда юқори ўринда турган жангчиларни енгишим керак", дейди спортчи.
Маълумот учун, Рўзибоев ҳозирча UFC'да 2 та ғалабага эга. Унинг MMA'даги рекордни 35 та ғалабани ташкил қилади.