Нурсултон Рўзибоев нимадан норози? (видео)

Спорт

image

Бир неча кун олдин Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Панкратион ва грепплинг ассоциацияси томонидан мамлакат чемпионати баҳслари ўтказилди. Кеча, 28 декабрь куни ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг мусобақа ташкилотчиларидан норози эканлигини акс эттирувчи видеолар тарқалди.

Маълум бўлишича, мусобақа финалида ҳакам томонидан Рўзибоевнинг шогирдига нисбатан адолатсиз қарор чиқарилган.

Финал жангида Рўзибоевнинг шогирди Азизбек Неъматов рақибининг жигарига зарба бериб, уни нокдаун ҳолатига тушириб қўйган. Бироқ ҳакамлар зарба спортчининг уриш мумкин бўлмаган аъзосига тегди деб ўйлаб, баҳсни давом эттиришга рухсат берган. Жанг охирида эса Азизбек Неъматов мағлубиятга учраган. 

“Мусобақа раҳбарлари ва ҳакамлар эплай олсанглар турнирни жонли эфирда кўрсатинглар, йўқса бунақа мусобақа қилиб ўтирманглар. UFC'да ҳам жангчи нокдаун бўлганидан кейин ҳеч бўлмаса ўнгача санайди. Ғирромлик бўлаверса ёш жангчиларни спортдан кўнгли совийди. Ҳакамлар сал эркак бўлинглар. Панкратион ва грепплинг ассоциацияси раҳбарлари эпласанглар жонли эфир қилинглар. Шунча бола шу мусобақа учун тайёргарлик кўрган, бироқ икки “ахлат” ҳакамнинг адолатсиз қарори билан йиғлаб уйига қайтади ва бошқа спорт билан шуғуллангиси ҳам келмайди”, дейди Рўзибоев.

Қайд этилишича, Рўзибоевнинг шогирди ва унинг рақиби ўртасидаги финал жангини ёш ва ҳали унча катта тажрибага эга бўлмаган ҳакам бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Рўзибоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг