Нурсултон Рўзибоев “нигоҳлар жанги”да қатнашди (видео)

Спорт

image

11 майга ўтар кечаси ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев америкалик Хоакин Баклига қарши face-to-face маросимида иштирок этди.

Томонлар Тошкент вақти билан 12 май тонггида Сент-Луис шаҳри мезбонлик қиладиган UFC on ESPN турнирида тўқнаш келади. Турнирнинг марказий жангида эса оғир вазнда америкалик Деррик Льюис бразилиялик Родриго Насименто билан жанг қилади.

Маълумот учун, 30 ёшли Рўзибоев шу вақтга қадар MMA'да 34 та жангда ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса имкониятни бой берган. Рўзибоевга тенгдош бўлган Бакли эса 24 та жангда қатнашиб, шулардан 18 тасида зафар қучган, 6 та тўқнашувда мағлубиятга учраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Рўзибоев Хоакин Бакли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг