Нурсултон Назарбоев ва унинг тўнғич қизи Президентликка даъво қилиши мумкинлиги айтилди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси парламенти Сенатининг собиқ спикери Дариға Назарбоева давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шавкат Ўтемисов парламент мажлисида айтиб ўтди.

Унинг аниқлик киритишича, биринчи Президент Нурсултон Назарбоев ҳам шундай ҳуқуққа эга.

“Албатта қатнаша олади. Нурсултон Назарбоев ҳам қатнашиши мумкин. Президентликка номзодлар учун қўйилган талабларга жавоб берадиган ҳар қандай шахс ўзини кўрсатиши мумкин”, дейди Ўтемисов журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Бундан ташқари, мажлисда Қозоғистон Адлия вазири Канат Мусин Қозоғистонда сиёсий партияларни рўйхатга олиш тўғрисидаги янги қонун қабул қилиниши ҳақида гапирган.

Эслатиб ўтамиз , жорий йилнинг 1 сентябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилишини эълон қилди. Улар 2022 йилнинг кузида бўлиб ўтиши режалаштирилган, аммо ҳозирча аниқ сана йўқ.

Аввалроқ, Қозоғистон Адлия вазири ўринбосари Алма Муканова 2 сентябрь куни бўлиб ўтган парламент йиғилишида Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев кузда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловларида иштирок эта олмаслигини маълум қилган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made