Нурмуҳамедовнинг давомчиси UFC'нинг янги чемпионига айланди (видео)

Спорт

image

Бугун, 23 октябрь Бирлашган Араб Амирликлараининг Абу-Даби шаҳрида, UFC 280 турнирининг асосий тўқнашуви доирасида  Чарльз Оливейра ва Ислом Махачев UFC енгил вазн тоифасининг чемпионлиги учун октагонга кўтарилди.

Биринчи раундда Чарльз Исломга нисбатан бўгиш услубини ишлатишга ҳаракат қилди. Бироқ россиялик спортчи вазиятдан чиқиб кетишнинг йўлини топди. Ислом раунд экваторида рақибини самбо услубида партерга ётқизди. Оливейра эса Исломга услуб ишлатишга йўл қўймасликнинг ҳаракатида бўлди.

Иккинчи раундни икки томон ҳам фаол бошлади. Иккинчи 5 дақиқалик асосан “стойкада”да ўтаётганди. Бироқ Исом раунд якунланишига оз қолганда Оливейрани буғиб қўйди ва ғалаба қозонди.

Қайд этиш керакки, Ислом Махачев собиқ чемпион Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг жамоадоши ҳисобланади. ММА оламида Исломнинг чўққига чиқишида асосий ролни Ҳабиб ўйнаган деган тасаввур мавжуд.

Маълумот учун,  Чарльз Оливейра ММА'даги профессионал фаолияти давомида 42 та жанг ўтказиб, 33 та ғалаба ва 8 та мағлубият қайд этган. Ислом Махачев эса 23 та жангидан 22 тасида ғалаба қозонган. Исломнинг ҳисобида 1 та мағлубият ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

788

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made