Нурдинжон Исмоилов яна Қонунчилик палатасига Спикер бўлди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги илк мажлиси бўлиб ўтмоқда. 

Мажлис кун тартибига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери сайланди. 

Ўзбекистон Сиёсий партиялар вакиллар Кенгашининг раиси Актам Хаитов йиғилишда сўз олиб, аввал Президент Мирзиёевга сайловларнинг очиқ ва ошкора ўтгани учун миннатдорлик билдирди.

“Қонунчилик палатаси Спикерлигига муносиб номзодни тавсия этиш учун ҳозиргина Сиёсий партиялар вакиллар Кенгаши мажлисини ўтказдик. Вакиллар кенгашидаги номзоднинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги билим ва тажрибасини, парламент қуйи палатасини ишини самарали ташкил этиш қобилияти ва салоҳиятини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Нурдинжон Исмоиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайлашни тавсия этади”. 

Депутатлар номзодга яширин овоз бердилар. 150 депутатдан 147 нафари номзодни ёқлади. 2 нафари бетараф. 1 киши овоз бермади. 

Маълумот ўрнида, Нурдинжон Исмоилов 1959 йил 20 январь куни Наманган вилояти Учқўрғон туманида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1980 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Юридик фанлари номзоди. 1999 йил “Шуҳрат” медали, 2002 йил “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурдинжон Исмоилов

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг