Нурдинжон Исмоилов Эрдўған қабулида бўлди
Жамият
−
09 Октябрь 2023
12891Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Туркияга бориб, Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қабулида бўлди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугун, 9 октябрь куни Туркиянинг ҳукмрон“Адолат ва тараққиёт” партиясининг навбатдаги IV катта конгресси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ражаб Тойиб Эрдўған Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловни қабул қилган.
Маълум қилинишича, учрашувда кейинги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида ривожланиб, минтақалар ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада жонланиб, мунтазамлик касб этиб бораётгани қайд этилган.
Бундан ташқари, Нурдинжон Исмоилов шу куни Буюк Миллат Мажлиси (парламент) раиси Нўмон Куртулмуш билан ҳам учрашди.
Учрашувда “Ўзбекистон-Туркия” парламентлараро дўстлик гуруҳи фаолияти ва унинг доирасида амалга оширилаётган қатор ижобий ишлар қайд этилиб, парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилган.