Нукусдаги ресторанда газ портлади
3-саҳифа
−
13 Июнь 2021
6649Кеча, 12 июнь куни соат 6:00 лар чамасида Нукус шаҳри С.Камалов кўчасида жойлашган икки қаватли “Нео” ресторани иморатида газ ва ҳаво аралашмасидан портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.
Воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Нукус ФВБдан 2 та ёнғиндан қутқариш экипажи етиб келган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш бинонинг иккинчи қаватидаги ошхонада содир бўлган. Натижада иморат зарарланган. Мазкур воқеадан тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ. Портлаш содир бўлганида бинода қоровул бўлган, лекин унга жароҳат етмаган”, дейди Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг катта лейтенанти Айбек Абдирахманов.
Воқеа жойига зудлик билан Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ, Ички ишлар бўлими, Прокуратура ва “Тез ёрдам” хизмати ходимлари етиб келган. Айни вақтда суриштирув ишлари олиб борилиб, етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси