Нукусдаги “Дўстлик” каналига 1,5 ой ичида учинчи қиз ўзини ташлади
3-саҳифа
−
12 Июнь 2021
4006Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 2002 йил туғилган қиз ўзини “Дўстлик” каналига ташлади. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 июнь куни тунги соат 22:10 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган патруль йўналишида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари олинган хабарга кўра, кўрсатилган манзилга етиб бориб, Нукус шаҳри ҳудуди бўйлаб ўтган “Дўстлик” каналига ўзини ташлаган қизни сувдан қутқариб олган.
Ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган ушбу қиз, дастлабки суриштирувлар мобайнида Қораўзак туманида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро У.Т. экани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу Нукус шаҳрида қизларнинг ўзини каналга ташлаш бўйича яқин кунлардаги учинчи ҳолат ҳисобланади. Жорий йилнинг 26 апрель куни ҳам Нукусдаги “Дўстлик” каналига ўзини каналга ташлаган қизнинг ҳаёти сақлаб қолинганди.
Шунингдек, жорий йилнинг 19 май куни ушбу каналга 15 ёшли қиз ўзини ташлаган эди.
LiveБарчаси