Нукусда ит ва мушукларнинг “қабристони”дан жасадлар ғойиб бўлди

Жамият 14987
image
-

Аввалроқ, Нукус шаҳри яқинидаги маиший чиқиндилар полигонидан 100 дан ортиқ ит ва мушукларнинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик. Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат республика Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси инспекторлари П.Низомов ва Қ.Римов томонидан жойига чиқиб ўрганилган. 

Ўрганиш довомида Нукус шаҳри яқинида жойлашган маиший чиқиндилар полигонида ҳеч қандай ит ва мушукларнинг жасади йўқлиги маълум бўлган. 

Аниқланишича, ит ва мушукларнинг жасадлари Нукус шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари томонидан А-380 “Нукус–Тўрткўл” автомагистраль йўлининг ўнг томонига, аҳоли яшаш пунктидан тахминан 12-15 км узоқликдаги белгиланмаган жойга ноқонуний равишда кўмиб ташланган.

“Ушбу ҳолат бўйича қонунга хилоф равишда иш тутган масъул шахслардан тушунтириш хатлари олинди, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига тақдим этилди”, дейилади хабарда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 570
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×