Нукусда бир-бирига туташ 4 та уйда ёнғин содир бўлди
Жамият
−
25 Сентябрь 2021
2757Кеча, 24 сентябрь куни Қорақолпоғистоннинг Нукус шаҳрида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:45 да Нукус шаҳрининг Қумовул маҳалласи Чегинбаев кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 15:47 да етиб бориб, ёнғинни 17:05 да тўлиқ бартараф этган.
Ёнғин оқибатида бир бирига туташ қурилган 4 та уйнинг таҳминан 357 кв.м. майдонда томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.
Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Тошкентда ҳам шунга ўхшаш фалокат юз бериб, бир-бирига туташ уйларда ёнғин содир бўлганди. Ўшанда олов 4 та ёнғин-қутқарув экипажи томонидан ўчирилган.
LiveБарчаси