Нукусда бахшичилик мактаби ташкил этилади
Жамият
−
10 Октябрь 2019
3026Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020/2021 ўқув йилидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 23-сон болалар мусиқа ва санъат мактабини бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга айлантириш ҳамда мактаб-интернат учун қўшимча бино ва иншоотларни, шу жумладан, 150 ўринли ётоқхона ва ошхона, 200 ўринли қўшимча ўқув биносини қуриш бўйича таклифи маъқулланиши мумкин.
Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
• бахшичилик санъати бўйича ўқувчиларга чуқурлаштирилган таълим беришни таъминлаш;
• ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштириш;
• ўқувчиларнинг ҳар томонлама камол топиши учун қулай шарт-шароитлар, шу жумладан, ўқувчиларнинг ўз устида мустақил ишлаши ва қўшимча билим олиши учун имкониятлар яратиш;
• ҳар томонлама камол топган шахсни тарбиялаш, унда эстетик қадриятларни ва ватанпарварликни шакллантириш;
таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
а) 2020 йил 1 июнга қадар қадар:
• мактаб-интернатни жиҳозлаш учун мебель, компьютер техникаси, ўқув-лаборатория, асбоб-ускуналари ва спорт анжомларининг техник параметрларини ишлаб чиқади;
• мактаб-интернатнинг устави тасдиқланиши ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди;
• б) 2020 йил 1 сентябрга қадар мактаб-интернатнинг самарали фаолият кўрсатиши, уларнинг ҳар томонлама тўлиқ ишлаш ҳамда малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ишларини амалга оширади;
• мактаб-интернатга 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларни қабул қилишни ташкил этади;
мактаб-интернатни дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўради.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда мактаб-интернатга қўшимча бино-иншоотлари қурилиши учун ер участкаларини ажратилишини таъминлайди.
• Белгилаб қўйилишича, мактаб-интернат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги Давлат ихтисослаштирилган мактаб ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида шахсий ғазна ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади;
2020/2021 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5, 6 ва 7-синфларига ҳамда 2021/2022 ўқув йилида 5-синфига 30 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.
LiveБарчаси