Нукус воқеаларида айбланган Каллихоновага терговда қийноқ бўлганми?
Жамият
−
31 Январь 2023
8818Нукус воқеаларида айбли деб топилган ва 3 йил синов муддат билан шартли равишда озод этилган Лолагул Каллихонова терговдаги қийноқлар ҳақида Оммавий ахборот воситаларига интервью берди.
“Мен журналистлар ва халқаро майдондаги одамлардан ҳам қўрқмайман. Худодан қўрқаман. Панжара ортида ўтирганимда ҳам ҳеч кимдан қўрқмаганман. Агар менга тазйиқ ўтказилганда, куч ишлатилганда, овқат ёки дори-дармондан қисганда айтардим. Ичкарида олти ойдан ортиқ вақт ўтирдим. Тазйиқ бўлгани йўқ. Чой ичгим келганда терговчини ўзи чой дамлаб берар эди. Тазйиқ бўлса терговда бўлиши керак. Мени саводли, интеллигент одамлар тергов қилди. Даражаси юқори бўлганлар ишни олиб борди. Қамоқхонада руҳан тазйиқ ҳам бўлмади. Ичкарида ўтириб анча китоб ўқидим”, дейди Лолагул Каллихонова.
У суд жараёнлари ҳақида гапираркан, судланганларга фикр билдириш учун имкон берилгани, сўз эркинлиги таъминлангани ва ўзининг айбини тан олишини қўшимча қилди.
“Бизга судда гапириш учун имконият берилди. Судда Давлетмурат Тажимуратовга ҳам гапириш имконияти, сўз эркинлиги берилди. Бизни судга тайёрлашгани йўқ. Агар тайёрлашганда мен ўзимга нимадир сўраган бўлардим. Суднинг бошидан охиригача мен айбдорман, мен жазога лойиқман дедим”, дейди Лолагул Каллихонова.
Шунингдек, Каллихонова Қорақалпоғистон ўзгартиришларсиз ҳам яхши бўлганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Лолагул Каллихонова ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил озодликдан махрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 24 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 7 йил 5 ой 6 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб,жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь