Нукус воқеаларида айбланган Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
Жамият
−
31 Январь 2023
9561Бугун, 31 январь куни Бухорода 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд бўлиб ўтди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилган.
Суд ҳукмига кўра, Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.
У Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. ЖКнинг 59-моддаси тартибида 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Шунингдек, қийноқларнинг олдини олиш бўйича Омбудсман ваколатларини янада кенгайтириш, бу борадаги жамоатчилик назоратини кучайтирилиши йўлга қўйилган.
Шунга кўра, Омбудсман томонидан тузилган Мустақил Комиссия “Қорақалпоқ воқеалари”га алоқадор шахсларга нисбатан тергов ва суд жараёнлари синчковлик билан кузатиб борди.
Комиссия томонидан жамоатчилик вакиллари билан биргаликда, тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига “мониторинг ташрифлари” йўлга қўйилгани натижасида, уларнинг ташаббуси билан 107 нафар судланувчига нисбатан “қамоқ” билан боғлиқ жазо тури олиб ташланди.
Тергов ва суд жараёнларида Мустақил Комиссия томонидан халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар вакиллари сўровлари асосида ҳар бир ҳолат ўрганиб чиқилган.
LiveБарчаси