Ноёб жарроҳлик амалиёти илк бор Ўзбекистонда. Энди оқ доғларга тўхта денг!
Бизнес
−
14 Сентябрь 2019
6500Ўзбекистон Республикасининг дерматовенерология хизматини яхшилаш борасида олдинда турган долзарб масалалар қаторига тери ва таносил касалликларини текшириш ва даволаш стандартларини ишлаб чиқиш, барча босқичларда уларни тадбиқ этиш ва мустаҳкамлаш, компьютерлаштириш, диспансерлаш ва бошкалар киради. Бу масалалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам давлат йиғилишларида таъкидлаб ўтилган. Шунинг асосида 2017 йил 31 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида дерматовенерология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бунга асосан барча дерматовенерология хизмати ташкилотлари юқори технологияли асбоблар билан таъминланмоқда, мутахассис кадрларни тайёрлаш бўйича илмий мактаблар ташкил қилинмоқда, амалиётга эса илмнинг янги ютуқлари тадбиқ этилмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистонда МДҲ давлатлари орасида илк бор халқ тилида оқ доғ деб аталадиган вилитилиго касаллигини жарроҳлик йўли билан даволаш йўлга қўйилди.
Юртимизда тиббиёт соҳасига қаратилаётган катта эътибор натижасида кўплаб ижобий ўзгаришлар, малака алмашиш учун етарлича шарт-шароитлар яратилмоқда. Биргина мисол, ҳар йили дермотовенерология ва тиббий косметологиянинг долзарб муаммолари ва ютуқларини муҳокама қилиш учун анъанавий ўзказиб келинадиган Халқаро анжуман 6-7 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтди.
Анжуманга Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Руминия, АҚШ, Италия ва жаҳоннинг бошқа мамлакатларидан етакчи мутахассислар ташриф буюришди. Қатнашчилар бугунги кундаги дермотовенерология ва тиббий косеметология сохасида амалга оширилаётган ишлар, янгиликларни муҳокама қилишди. Йилда бир маротаба ўтказиладиган бундай анжуманлар тиббиёт ривожида жуда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, анжуманда Фармасевтик ва косметологик компаниялар, тест-тизими ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторлар, шунингдек тиббий ва лаборатория жиҳозлари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.
Аслида касалликнинг яхшиси бўлмайди, уларнинг барчаси нохушлик олиб келади. Витилиго хасталиги эса дилни хира қилувчи касалликлар сафига киради. Халқ тилида “оқ доғ” номи билан тарқалган ушбу касаллик неча йиллардан бери инсонларни қийнайди. Касалликни даволовчи усуллар жуда кўп, халқ табобатида ҳам, тиббиётда ҳам кўплаб тажрибалар ўтказилган. Аммо, бу инжиқ ҳасталикни бирданига тузатиб юбориш қийин. Бундай даволаниш усулидан бири малакали жарроҳлик амалиётидир ва у фақатгина жаҳоннинг бошқа ривожланган мамлакатларида амалга оширилар эди. Энди эса бу ўтмишга айланди. Давлатимиз раҳбарининг аҳолининг саломатлиги, соғлом турмуш тарзига кўрсатаётган катта эътибори ўлароқ бундай жарроҳлик амалиётини энди Ўзбекистонда ҳам амалга оширса бўлади.
Бу жарроҳлик усули – соғлом теридан меланоцитларни кўчириб ўтказиш бўлиб, оқ доғларни чоксиз усулда даволашдир.
Бундан ташқари Президентимиз топшириғи билан Республика ихтисослаштирилган Дермоневрология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида АҚШнинг Candella компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Picoway ва Vbeam Perfecta каби лазер технологиялари ёрдамида теридаги бошка турдаги доғ ва нуксонларни бутунлай бартараф этиш имкони пайдо бўлди.
268 минг АҚШ долларига келтирилган бу лазер технологиялар дунё тиббиётида кенг фойдаланиладиган энг кучли ва сифатлиси ҳисобланади. Келтирилган замонавий тиббий анжомлар ёрдамида юздаги ва теридаги турли нуқсонлар, касалликлардан осонгина халос бўлиш мумкин.
Энди ҳеч қандай чоксиз, оғриқларсиз лазер технологиялар орқали касалликдан қутулиш имкони бор. Бундай янгилик нафақат соғлиқни сақлаш соҳасида катта ютуқ балки туризм соҳаси ривожига ҳам улкан ҳисса қўшади. Авваллари беморлар ривожланган Европа мамлакатларига бориб бундай жарроҳлик амалиётини ўтаб қайтган бўлса, МДҲ мамлакатлари аҳолиси энди Ўзбекистонга ташриф буюради. Бундай ҳаракатлар, албатта, Ўзбекистон имижини халқаро миқёсда янада юксалтиради.
Манзил: Тошкент, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, Тошкент 100102
Маълумот учун: +99893 0010085
+99890 9352025
+99894 6374043
Facebook: https://www.facebook.com/dermatology.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/dermatology.uz/
Сайт: dermotology.uz
Реклама ҳуқуқи асосида