МДҲда ягона! Ўзбекистонда тери касалликлари ва юздаги нуқсонларни лазер билан кетказиш имкони пайдо бўлди
Бизнес
−
04 Сентябрь 2019
21376Ўзбекистондаги Республика ихтисослаштирилган Дермоневрология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази МДҲ давлатлари орасида илк бор вилитилиго (теридаги оқ доғлар) касаллигини жарроҳлик усули билан даволашни йўлга қўйди.
Бу жаррохлик усули - соғлом теридан меланоцитларни кўчириб ўтказиш бўлиб, оқ доғларни чоксиз усулда даволашдир.
Ўзбекистон Республикасининг дерматовенерология хизматини яхшилаш борасида олдинда турган долзарб масалалар қаторига тери ва таносил касалликларини текшириш ва даволаш стандартини ишлаб чиқиш, барча босқичларда уларни мустаҳкамлаш, компьютерлаштириш, диспансерлаш киради. Бу масалалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам давлат йиғилишларида бир неча бор таъкидлаб ўтилган.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 июлда “Ўзбекистон Республикасида 2017-2021 йилларда дерматовенерология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасига қаратаётган катта эътибори туфайли сўнгги йилларда соҳа ривожида сезиларли ўзгаришлар бўлди.
Ўзбекистондаги Республика ихтисослаштирилган Дермоневрология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Энди оқ доғларга йўқ денг!
Республикамизда бугунги кунга келиб 1000 дан ортиқ дерматовенерологлар аҳолига турли йўналишдаги амбулатор ва стационар хизматни фаол кўрсатиб келмоқда. Президентимиз топшириғи билан Республика ихтисослаштирилган Дермоневрология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида АҚШнинг Cаndella компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Picoway ва VbeamPerfecta каби лазер технологиялари ёрдамида теридаги турли доғларни бутунлай бартараф этиш имкони пайдо бўлди.
Энг замонавий ва кучлиси бизда!
268 минг АҚШ долларига келтирилган бу лазер технологиялар дунё тиббиётида кенг фойдаланиладиган энг кучли ва сифатлиси ҳисобланади. Ушбу замонавий техникалар ёрдамида теридаги турли нуқсонлар – оқ доғлар, юздаги холларни лазер ёрдамида оғриқсиз ва чоксиз даволанади.
Бундай жарроҳлик амалиёти МДҲ давлатлари орасида илк бор айнан Ўзбекистонда йўлга қўйилди. Бу ҳам соғлиқни сақлаш соҳасига қаратилаётган улкан эътибор ва қўллаб-қувватлашнинг натижасидир.
Энди чет элга бориб даволанишга ҳожат йўқ, чет элдан бизга келишади
Авваллари беморлар бошқа мамлакатларга бориб даволаниб қайтишган бўлса, энди бунга ҳожат йўқ. Эндиликда беморлар ортиқча сарф-харажатларсиз, юртимизда даволанишлари мумкин. Шунингдек, тери-таносил касаллигига чалинган беморлар қўшни мамлакатлардан ҳам ташриф буюришлари мумкин. Бугунгача ҳам Россия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистондан келувчи беморлар сони ортиб бормоқда. Ушбу янгиликдан кейин бу кўрсаткич янада кўтарилишига ишонамиз ва бундай ўзгаришлар нафақат тиббиёт соҳасига улкан ҳисса қўшади, балки юртимиз туризми ва давлатимизнинг халқаро миқёсидаги обрўсини янада кўтаради.
Маълумот учун
Манзил: Тошкент, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, Тошкент 100102.
Телефонлар: +99893 0010085, +99890 9352025, +99894 6374043.
Сайт: dermotology.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси