“Ноёб” қарор: Трамп Байденнинг инаугурациясига бормайди
Олам
−
09 Январь 2021
5632АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп сайланган Президент Жозеф Байденнинг Президент вазифасига расман киришишига бағишланган маросимда иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу Америка Қўшма Штатлари тарихида камдан кам учрайдиган воқеа. Бу ҳақда Трамп ўзининг Twitter саҳифасида ёзган.
“Сўраганларнинг барчасига: 20 январь куни бўлиб ўтадиган инаугурацияга бормайман”, деб ёзади Трамп.
Ўз навбатида, “Reuters” ахборот агентлиги Оқ уй маъмурияти Трампнинг 19 январь куни Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳига кетиши масаласини муҳокама қилаётганини хабар қилди.
Кейинчалик, Байден ҳам ишдан кетаётган давлат раҳбарининг унинг инаугурация маросимида қатнашмаслигини маъқуллаган.
Шундай қилиб, Трамп ўз давомчисининг инаугурация маросимида қатнашмаган АҚШ тарихидаги тўртинчи Президент бўлиши мумкин.