Ноябрда Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилган фоторадарлар ҳақида маълумот берилди
Жамият
−
05 Декабрь 2021
8219Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси жорий йилнинг ноябрь ойида ишга туширилган онлайн режимда ишловчи стационар радарлар тўғрисида маълумот берди.
Рўйхатга кўра, ой давомида жами еттита радар ўрнатилган. Шундан Сурхондарё вилоятида 5 та стационар ва Самарқанд вилояти 2 та ПДД радар ишга туширилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарора билан Ўзбекистонда қоидабузарликларни аниқлаш учун камераларни ўрнатиш тартиби белгиланди. Унга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокацияси ишлаб чиқилади ҳамда E-ijro auksion платформаси орқали онлайн аукционга қўйилади.