Ноябрь ойида қайси вилоятда туғилиш кўп қайд этилди?

Жамият

image

Жорий йилнинг ноябрь ойида республика бўйича 83197 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 377 тага кўп.  
Маълум бўлишича, республика бўйича ноябрь ойида энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилган бўлса, энг ками Сирдарё вилоятида бўлган.

Ҳудудлар кесимида қайд этилган туғилишлар сони: 
 
•  Қорақалпоғистон Республикаси – 4 069 та   
•  Андижон вилояти – 7602 та  
•  Бухоро вилояти – 4 052 та  
•  Жиззах вилояти – 3 485 та   
•  Қашқадарё вилояти – 8 847 та 
•  Навоий вилояти – 2 230 та   
•  Наманган вилояти – 7 489 та   
•  Самарқанд вилояти – 9 829 та  
•  Сурхондарё вилояти – 7 658 та  
•  Сирдарё вилояти – 1 962 та 
•  Тошкент вилояти – 6 182 та  
•  Фарғона вилояти – 9 154 та   
•  Хоразм вилояти – 4 614 та  
•  Тошкент шаҳри – 6 024 та


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг