Носир ал-Хелайфи ПСЖ – “Реал” ўйини ҳакамларига тажовуз қилди

Спорт

image

“Реал Мадрид” – ПСЖ (3-1)  учрашуви бош ҳаками Денни Маккели баҳс ҳақидаги  ҳисоботида парижликлар раҳбариятининг тажовузкор хатти-ҳаракатларини қайд этди.

Ҳакам учрашув якунлангач, Париж клуби раҳбарияти устидан Европа футбол ассоциациялари иттифоқига (UEFА) шикоят хати ёзган.

Бунга кўра, ПСЖ расимийлари ҳакамлар ўтирган хонага бостириб кирмоқчи бўлган. Париж жамоаси раҳбари Носир ал-Хелайфи  эса ҳакамлардан бирининг байроғони уриб синдирган.

“Президент (Носир ал-Хелайфи) ва ПСЖ техник директори (Леонардо) тажовузкор кайфият намойиш қилиб, ҳакамлар хонасига киришга ҳаракат қилди. Бош ҳакам улардан кетишни сўрагач, ПСЖ раҳбарлари эшикни тўсиб қўйишди. Президент эса ёрдамчилардан бирининг байроғини уриб синдирди”, дейилган Денни Маккелининг UEFА’га юборган шикоят хатида.

Маълумот ўрнида, 9 март оқшомида Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасида, ПСЖ “Реал Мадрид” майдонига сафар қилиб, 1-3 ҳисобида мағлубиятга учради ва чорак финал йўлланмасини қўлдан бой берди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ПСЖ Носир ал-Хелайфи “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг