Норвегияда коронавируснинг янги штамми аниқланди

Олам 1927
image

Норвегияда коронавируснинг B.1.525. деб номланган янги штамми аниқланди. Бу ҳақда NRK хабар берди.

Сўнгги сутка давомида мамлакатда янги штамм билан ўнга яқин янги штамм билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Норвегия Соғлиқни сақлаш институти департаменти директори Лайн Волднинг сўзларига кўра, ҳозирча аниқланган янги штамм кўпроқ юқумли эканлигини аниқ айтиш мумкин эмас.

“Аммо шундай бўлиши мумкин”, деган у.

Телеканалнинг таъкидлашича, илгари АҚШ, Буюк Британия ва Данияда тахминан 30 кишида ушбу мутация билан касалланиш аниқланган.

Аввалроқ, Финляндиядаги Vita лабораториясида коронавируснинг янги варианти аниқлангани хабар қилинганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 3
Теглар
t
×